ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ ҲОКИМИЯТИ ЎЗ БИНОСИНИ ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА БЎШАТИБ БЕРДИ


Хабарингиз бор, Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қурбанов томонидан таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг ташаббуси билан ҳар бир ўқитувчи хонадонига "Ушбу хонадонда ҳурматли устоз истиқомат қилади" кўринишидаги пешлавҳалар илинди. Рағбат сифатида “Ўқитувчилик гувоҳномаси” ва ойлик йўл чиптаси топширилиб, узоқ ҳудудлардаги ўқувчилар учун автобус қатнови йўлга қўйилган эди.

Эндиликда туман ҳокими яна бир савобли ишга қўл урди. 

Янгибозор тумани халқ таълими бўлими 1953 йилда қурилган эски, мослаштирилган бинода фаолият олиб бораётган эди. Туман ҳокими халқ таълими бўлими ходимларининг иш шароитларини яхшилаш, уларнинг фаолияти учун қулай имконият яратиш мақсадида мукаммал таъмирдан чиқарилган туман ҳокимлиги биносини бўшатиб берди.  
Албатта, яхши шароитда ишлаган ходимларнинг ишида унум, барака бўлади, кайфияти ҳам шунга монанд ўзгариб, янада ғайрат-шижоат билан хизмат қилади.
Таълим соҳасига қаратаётган эътибори ҳамда соҳа ходимларни қўллаб-қувватлаётган учун Янгибозор тумани ҳокимига педагоглар жамоаси номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.